Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

олтинсой-1 “ОЛТИНСОЙ”  санаторийси  Навоий  шаҳридан 80 км шимолий-шарқда                                                  Оқтоғ ёнбағрида жойлашган. Ҳудуднинг баландлиги денгизсатҳидан 400м юқорида,  ҳаво  ҳарорати  йил  давомида  январ                       13C дан июл ойида +27.5C гача, ўртача 13.1C ни ташкилетади.Бу ерда даволаш учун ишлатиладиган минерал сув 1979 йилда Сирдарё гидрогеология экспедитсияси томонидан ичимлик сувини излаш вақтида топилган.Олтинсой санаторийсида беморларни даволаш учун 1п ва 2н скважиналаридан олинбадиган минерал сувлар ишлатилади.Терапия ва тиббий реабилитатсия илмий текшириш институте ва “ГИДРОИНГЕО” ГП лабараторияларида бажарилган анализ натижаларига кўра мазкур сувлар кам минераллашганазотли юқори ҳароратли кремнийли натрий сулфат + хлоридли, кучсиз ишқорий юмшоқ сувлар туркумига кириб, 2л/с дебит билан чиқади. Сув таркибида қуйидаги спетсефик компонентлар ва микроелементлар мавжуд: радон, фтор, мишяк, селен, мис, рух ва бошқалар меёрдан кам миқдорда.

олтинсой расм.Мазкур сувлар юрак-қон томир системаси, асаб системаси, таянч-ҳаракат системаси, эндокрин системаси, сийдик айириш системаси, гинекологик ва тери касалликларида ванна кўринишида даволашга ҳамда ошқозон-ичак касалликларида даволовчи-ошхона суви сифатида ишлатишга тавсия этилади.

Санаторийда беморларга малакали шифокорлар гинеколог, кардиолог, терапевт, невропатолог, стоматолог хизмат кўрсатишади. ЭКГ, УТТ ва клиник-биохимик лаборатория текширишлари бажарилади.

  • Манзил: “Олтинсой санаторияси” 
  • Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Олтинсой ж/х, Чилаш қишлоғи
  • Телефон: (+998 93) 435-42-02, (+998 93) 556-00-75

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!